O'zbekiston yangiliklari
Tadbirlar kalendari
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
Biznes forum haqida ma'lumot
2015-06-03
Гулистон шаҳридаги муҳташам “Ёшлар маркази"да “Сирдарё вилояти инвестицион салоҳиятига бағишланган бизнес форум" бўлиб ўтди.
Карнай, сурнай ва ноғоралар садоси форум иштирокчиларини Сирдарёнинг эртаси кунидан ҳикоя қилувчи янги лойиҳаларни томоша қилишга чорлади. Айниқса, М-34 автойўлида қурилиши мўлжалланаётган “Ўзбекистон боғи", Мирзаобод туманидаги “Янгиер балиқ" МЧЖ ҳудудида балиқ маркази, Оқолтин тумани “Фарғона" СИУ ҳудудида “Қовун бозори", Сардоба туманида “Ошқовоқ" савдо маркази лойиҳалари билан яқиндан танишишга чоралди. Қозоқ, корейс кофелари, ўзбек чойхоналарининг лойиҳалари барчага манзур бўлди.
Меҳмонлар «Ёшлар маркази" ҳовлисида вилоятимиздагина эмас, республикамизда кўзга кўринган қўшма корхоналар, ишлаб чиқариш фирмаларининг маҳсулотлари кўргазмасини ҳам катта қизиқиш билан томоша қилдилар. “Ping-Shing", “MosYan teks", “Gul Ren teks", “Sirdaryo luks", “Mili Guliston testil", “ Baxttekstil" ва бошқа кўплаб қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган турли маҳсулотларни кўрдилар.
Бундан ташқари, улар вилоятда ишлаб чиқариши йўлга қўйилган миллий кийимлар, миллий ҳунармандчилик, чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўздан кечириб, сирдарёлик муссавирларнинг вилоятининг кечаги куни ва бугунидан ҳикоя қилувчи расмларидан ҳаяжонларини яширмадилар.
Ўзбекистонда барқарор ўсишга эришилаётгани, аҳоли турмуш даражасининг изчил юксалиши таъминланаётгани ва мамлакатнинг жаҳон бозоридаги ўрни янада мустаҳкамланаётганида хориж сармоядорларининг муносиб улуши бор.
Дунёдаги молиявий-иқтисодий инқироз жаҳоннинг кўплаб давлатлари иқтисодиётини, молия ва банк тизими мустаҳкамлигини синовдан ўтказаётган бир пайтда бизнинг республикамизда ялпи ички маҳсулот ўсиши таъминланмоқда. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбек модели" туфайли барча соҳадаги кўрсаткичлар йилдан-йилга юқориламоқда. Аксарият давлатлар иқтисодий таназзулдан чиқиш ёки унинг асоратларини бартараф етиш учун хилма-хил усул ва услублардан фойдаланаётган бир шароитда, мамлакатимиз ўзига хос, ўзига мос йўлдан дадил одимлаб бормоқда. Республикамизга ишонч ва катта умидлар билан ўз сармоясини қўяётган хорижликларнинг сони тобора ошиб бораётгани шундан. Улар икки томонлама ҳамкорлик шартномаларига содиқ қолиб, мамлакатимиз юксалишига муносиб ҳисса қўшмоқлалар.
Жумладан, Сирдарё вилояти иқтисодиёти ривожига ўз улушини қўшган хорижлик сармоядорлар қисқа вақт ичида яхши ижобий натижаларга эришдилар. Шуниси эътиборга моликки, улар айни кунларда барқарор ривожланиш йўлига тушиб олганлар.
Вилоятда хориж сармоядорларига мустаҳкам ҳамкорлик қилишни йўлга қўйиш мақсадида уларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунлари, қонуности ҳужжатлари, давлат раҳбари, ҳукуматнинг қарор ва фармойишлари хориж сармоядорларини муҳофаза қилиш ва уларни муносиб рағбатлантиришга қаратилган.
Сирдарё вилояти республика пойтахти - Тошкент шаҳрига яқин. Шу боис, марказ билан боғлиқ масалага ортиқча вакт сарфланмайди. Республиканинг йирик магистрал йўллари, темир йўл вилоятдан ўтади. Фойдаланилмай ётган бинолар кўп, ишлаб чиқариш захиралари мавжуд. Тадбиркорликни кенг йўлга қўйиш учун табиий газ, электр энергияси, сув билан боғлиқ бўлган коммуникация, инфратузилма муаммоларини тезроқ йўлга қўйиш учун зарур бўлган шарт-шароит етарли.
Бизнес форумни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. Абдуҳакимов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят ҳокими О. Ашурматов ўз сўзида вилоятда хорижлик ишбилармонлар учун ҳамкорлик яхши самара бераётгани, улар учун етарли шарт-шароият яратиб беритлгани ҳақида гапирди. Хорижлик ишбилармонлар ва тадбиркорлар ўз бизнесингизни йўлга қўйиш учун Сирдарё вилоятини танласалар янглишмайдилар, деди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги қошидаги “Ўзинфоинвест" агентлиги директори Л. Қудратов Сирдарё вилоятининг инвестицион имкониятларига тўхталиб ўтди. Сирдарё вилояти хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш, рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш. Холбоев хорижлик сармоядорларга таклиф этилаётган объектлар хусусида сўз юритди.
Эрон саноат, кончилик ва савдо палатасининг Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича бош бошқармаси департаменти раҳбари Али Асгар Фаршчи тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик мамлакатларнинг ривожланишига ҳисса бўлиши ҳақида гапирди.
Форумда қатор тадбиркорлар сўз олиб, ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлаб чиқариш яхши натижаларни бераётганини таъкидладилар.
Расмий тадбирдан сўнг хорижлик ва сирдарёлик ишбилармонларнинг бир-бирлари билан яқиндан танишиб олишлари ва айрим масалаларни келишиб олишлари учун етарли вақт ажратилди.
Форум иштирокчилари куннинг иккинчи ярмида Сирдарё туманидаги ““Ping-Shing" қўшма корхонасида бўлдилар. Бу ердаги ишчи-хизматчилар билан яқиндан танишиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўрдилар ва корхонанинг истиқболи порлоқ эканлигига шубҳа билдирмасликларини изҳор қилдилар.
Muvaffaqiyat
hikoyalari
Yutuqlar tarixi
“Peng Sheng” qo'shma korxonasi O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2009 yil 24 iyundagi PQ-1139-sonli qaroriga asosan Xitoy davlati bilan xamkorlikda tashkil etilgan
Investitsiya
loyihalari
Investitsiya loyihalari samaralari
O'zbekiston Milliy matbuot markazida “O'zfarmsanoat” davlat aksiyadorlik konserni tomonidan farmatsevtika sanoatiga xorijiy investitsiyalarni jalb etish bo'yicha amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar va istiqboldagi vazifalarga bag'ishlangan matbuot anjumani o'tkazildi.
Amalga oshirilgan
loyihalar
Barqarorlikni ta’minlash yo‘lida
Aholi o'rtasida kichik biznes va xususiy tadbirkorlik faoliyati bilan shug'ullanishga qiziqish tobora ortib bormoqda. Toshkent shahrida joriy yilning o'tgan davrida 3700 dan ortiq yangi tadbirkorlik subyektining ro'yxatga olingani buning dalilidir. Ayni vaqtda ularning oldidagi mavjud to'siq va g'ovlarni bartaraf etish korxonalar faoliyati barqarorligini ta'minlash va yanada rivojlantirishda muhim o'rin tutadi.
Foto lavhalar