O'zbekiston yangiliklari
Tadbirlar kalendari
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
Uzbekistan Agrominitech Expo 2015
2015-05-27
Мунтазам ўтказилиб келинаётган Халқаро ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги учун минитехнологиялар ва ихчам ускуналарининг кўргазма-савдолари “Uzbekistan Agrominitech Expo", минтақадаги кўргазмали тадбирлар орасида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади.
2006-2014 йиллар мобайнида ушбу кўргазма-савдонинг мувофаққиятли ўтказиб келиниши даврида Европа, Исроил, Жанубий Корея, Хитой, Туркия каби ва бошқа 35 дан ортиқ мамлакатларнинг 350 дан ортиқ компаниялари иштирок этдилар. Кўргазмадага 40 мингдан ортиқ кичик бизнес, агрофирма, фермер хўжаликлари вакиллари ташриф буюришди.Кўргазма натижаларига кўра 2500 дан ортиқ умумий қиймати 80 миллион доллар бўлган намойиш этилган ускуналарни етказиббериш учун шартномалар тузилди ва амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28апрелдаги 103-сонли Қарорига асосан жорий йилнинг 27-30май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзэкспомарказ" мажмуасида қишлоқ хўжалиги учун минитехнологиялар ва ихчам ускуналарнинг Х-Халқаро ихтисослаштирилган «Uzbekistan Agrominitech Expo-2015» кўргазма савдосида ҳамда Қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг IV-Халқаро ихтисослаштирилган «Uzbekistan Agrotechmash Expo-2015» кўргазма савдолари ўтказилди. Бунга асосан, 2015 йилнинг 27май куни бўлиб ўтган кўргазмада Сирдарё вилоятидан 150 дан зиёд тадбиркор ва фермер хўжаликлари иштирок этиб, улардан 55 таси томонидан жами 31231,0 млн. сўмлик 58 та шартнома ва битимлар имзоланган.
Жумладан, қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш учун жами 5609,4 млн. сўмлик 33 та шартномалар имзоланган бўлса, мини-технологиялар ва ихчам ускуналар харид қилиш учун жами 25612,6 млн. сўмлик 25 та шартнома ва битимлар имзоланди. Тузилган шартномаларнинг барчаси вилоятимизнинг тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган.
Мини-технологиялар ва ихчам ускуналар учун шартномалар асосан гўштни қайта ишлаш, мева-сабзовотларни қайта ишлаш, нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тикувчилик, инкубатор, иссиқхоналар комплекси ва бошқа мини технологиялар каби йўналишларда шартнома ва битимлар имзоланди. Бундан ташқари вилоятдан ташриф буюрган кичик бизнес ва фермер хўжалик вакиллари “Мевасабзовот маҳсулотларини қайта ишлаш", “Гўшт ва балиқни қайта ишлаш", “Сутни қайта ишлаш", “Ветеринария", “Нон ва макорон маҳсулотларини ишлаб чиқариш", “Этикетка, полиграфия, қадоқлаш, тара", “Музлатиш технологиялари", “Ўсимликларни асраш учун кимёвий воситалар ва пуркагичлар", “Иссиқхона", “Асаларичилик", “Уйда хизмат кўрсатиш учун ускуналар (тикув ускуналари, иламчиликвагилам ишланмалари ишлаб чиқарув учун ва бошқалар)" йўналишларга бағишланган семинарларда иштирок этишди.
Muvaffaqiyat
hikoyalari
Yutuqlar tarixi
“Peng Sheng” qo'shma korxonasi O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2009 yil 24 iyundagi PQ-1139-sonli qaroriga asosan Xitoy davlati bilan xamkorlikda tashkil etilgan
Investitsiya
loyihalari
Investitsiya loyihalari samaralari
O'zbekiston Milliy matbuot markazida “O'zfarmsanoat” davlat aksiyadorlik konserni tomonidan farmatsevtika sanoatiga xorijiy investitsiyalarni jalb etish bo'yicha amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar va istiqboldagi vazifalarga bag'ishlangan matbuot anjumani o'tkazildi.
Amalga oshirilgan
loyihalar
Barqarorlikni ta’minlash yo‘lida
Aholi o'rtasida kichik biznes va xususiy tadbirkorlik faoliyati bilan shug'ullanishga qiziqish tobora ortib bormoqda. Toshkent shahrida joriy yilning o'tgan davrida 3700 dan ortiq yangi tadbirkorlik subyektining ro'yxatga olingani buning dalilidir. Ayni vaqtda ularning oldidagi mavjud to'siq va g'ovlarni bartaraf etish korxonalar faoliyati barqarorligini ta'minlash va yanada rivojlantirishda muhim o'rin tutadi.
Foto lavhalar